Ўзбекистон халқ артисти Гули Хамроева вафот этди
У 76 ёшида оламдан ўтган.

Ўзбек балет санъатининг етук истеъдод эгаларидан бири, Ўзбекистон халқ артисти Хамраева Гули Раззоқовна 76 ёшда вафот этди.
Гули Хамраева Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театрининг прима балеринаси, энг сара жаҳон ва миллий классик балет спектаклларидаги етакчи партиялар ижрочиси, бетакрор истеъдод соҳибаси, меҳрибон ва жонкуяр устоз сифатида бутун умрини балет санъатини ривожлантиришга бағишлаган.
Унинг “Бахчирайский фонтан", ”Дон Кихот“, ”Эсмералда“, ”Дилором“, ”Амулет любви“, ”Спартак" ва бошқа кўплаб спектакллардаги етакчи партиялари миллий балет хазинасидан муносиб ўрин эгаллаган.








