Ўзбекистон

Тошкентдан “Красногорск” қўрғонига автобус қатнови тикланди

Шунингдек, ушбу манзилга Нурафшондан ва Паркент тумани марказидан автобусда бориш мумкин.

Тошкентдан “Красногорск” қўрғонига автобус қатнови тикланди

 

15 апрелдан Тошкент вилоятининг Паркент тумани «Красногорск-Қизилтоғ» шаҳарчаси аҳолисига қулай ва сифатли транспорт хизматлари кўсатишни ташкил этиш учун қатор йўналишларда автобус қатновлари йўлга қўйилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

 

Қайд этилишича, “Красногорск – Сўқоқ – Чанги – Паркент”, “Красногорск – Янгибозор – Тошкент” ҳамда “Красногорск – Янгибозор – Нурафшон” шаҳрига қатнайдиган, узоқ йиллар  давомида  тўхтаб қолган автобус йўналишлари  фаолияти қайта тикланган.

 

VH-405-сонли “Қизилтоғ қишлоғи – Паркент АШБ” шаҳар атрофи автобус йўналиши 3 та ҳаракат жадваллари билан VH-390-сонли “Невич маҳалласи – Роҳат – Қўйлиқ 5-метро бекати (Қизилтоғ қишлоғи орқали)” шаҳар атрофи автобус йўналиши 7 та ҳаракат жадваллари билан ҳамда VH-416-сонли “Қизилтоғ қишлоғи – Нурафшон АШБ” шаҳар атрофи автобус йўналиши 1 та ҳаракат жадвали билан ташкил этилган.

 

Ушбу йўналишларда фаолият олиб бориш вазифаси “Красногорск Авто Хизмат” МЧЖга юклатилган. Ҳозирда йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланаётган тадбиркор томонидан ҳар бир йўналишга 4 тадан  транспорт ажратилган. Кейинчалик йўловчи оқимини  ҳисобга олган ҳолда автобуслар сони кўпайтирилиши режалаштирилган.

 

“Ушбу йўналишларда қатновларнинг йўлга қўйилиши натижасида юртдошларимиз учун туризм қишлоғи бўлган Красногорск (Қизилтоғ)га Тошкент шаҳри Қўйлиқ мавзесидан, Тошкент вилоятининг маъмурий маркази Нурафшон шаҳридан ҳамда Паркент туман марказидан тўғридан-тўғри автобусларда етиб олиш имконияти яратилди”, — дейилади хабарда.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Тошкентдан “Красногорск” қўрғонига автобус қатнови тикланди | Zamon.uz