Ўзбекистон

"Аҳолидан фикрларни тўплаш бўйича Ўзбекистоннинг тажрибасини дунё мамлакатлари ўрганса бўлади"

Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида «Конституциявий ислоҳотларнинг моҳияти ва аҳамияти: Янги Ўзбекистон – янгиланаётган Конституция» мавзусидаги халқаро конференция бўлиб ўтмоқда

"Аҳолидан фикрларни тўплаш бўйича Ўзбекистоннинг тажрибасини дунё мамлакатлари ўрганса бўлади"

 

Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида «Конституциявий ислоҳотларнинг моҳияти ва аҳамияти: Янги Ўзбекистон – янгиланаётган Конституция» мавзусидаги халқаро конференция бўлиб ўтмоқда. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Сенат аъзолари, халқаро экспертлар, олимлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этяпти.

 

Акмал Саидов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари:

Янгиланаётган Конституция матни бир гуруҳ олим, мутахассислар томонидан эмас, балки халқнинг, кенг жамоатчиликнинг таклифи ва фикри асосида ишлаб чиқилди. Конституциявий ислоҳотларнинг дастлабки икки босқичда халқнинг фикри, таклифлари ўрганилди ва шу асосда Бош қомус лойиҳаси тайёрлангани Янги Ўзбекистонни қуриш ғояси атрофида бутун жамият жипслашгани, Бош Қомусимиз том маънода халқ Конституцияси бўлаётганидан далолат беради.

 

Одилжон ТОЖИЕВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари:

Бош қомусимизга ўзгартиришлар киритиш жараёни ўзгача сиёсий муҳитда, яъни халқимизнинг сиёсий онги, фаоллиги, ҳуқуқий маданияти жамиятда кечаётган янгиланиш ва ўзгаришларга монанд равишда ўсиб бораётган, давлат ва жамият бошқарувида очиқлик тамойиллари таъминланаётган бир даврда ўтмоқда.

Конституциявий қонун лойиҳаси турли экспертизалардан, жумладан лингвистик, юридик, гендер-ҳуқуқий, коррупцияга қарши, жамоатчилик ҳамда инсон ҳуқуқлари бўйича нормаларга мувофиқлиги бўйича экспертизалардан ўтказилди. Конституциявий қонун лойиҳасини тубдан такомиллаштириш учун сарфланган вақт – мазкур ҳужжат лойиҳасини фуқаролар ва экспертлар ҳамжамияти билан батафсил муҳокама қилиш имконини берди.

 

Санжар Ҳамидуллаев, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати:

Барчамиз кўриб-билиб турибмиз. Бугунги кунда инсоният ўз тарихидаги ниҳоятда мураккаб даврни бошидан кечирмоқда. Ҳозирги вақтда дунёда турли кучлар ўртасида қарама-қаршилик ва зиддиятлар кучаймоқда, ресурслар учун шафқатсиз кураш кетмоқда. Ушбу глобал вазиятда Ўзбекистон миллий манфаатлардан келиб чиқиб очиқ, прагматик ва фаол ташқи сиёсатни изчил олиб бормоқда.

 

Же Ҳёк Шин, Корея университети Ижтимоий масъулият институти директори:

Юқори даражадаги халқаро конференцияда профессор сифатида иштирок этаётганимдан беҳад мамнунман. Ўзбекистон халқи учун муҳим ижтимоий-сиёсий жараён арафасида ўтказилаётган ушбу тадбирда қатнашиш мен учун шараф. Ўзбекистоннинг янги таҳрирдаги Конституцияси мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий тараққиётида аҳамияти катта бўлади. Парламент ваколатларини кенгайтиришга қаратилган нормалар мени жуда хурсанд қилди, янгиланаётган Конституция билан Ўзбекистон халқини табриклайман.

 

Роза Жайлобаева, Қирғиз Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Норма ижодкорлиги ва қонун устуворлиги институти директори ўринбосари:

Конституциявий ислоҳотларни юқори даражада ташкиллаштириш, аҳолининг кенг қатламидан фикрларни тўплаш бўйича Ўзбекистоннинг тажрибасини дунё мамлакатлари ўрганса бўлади. Ўзбекистоннинг янги таҳрирдаги Конституциясида иқтисодий блок масалалари тўлиқ акс этган. Ҳаттоки монопол фаолиятни чекловчи тўғридан-тўғри норма борлиги эътиборга лойиқ. Янгиланаётган Бош қомусингизнинг давлат инвестициявий муҳитни ривожлантириш чораларини кўриши назарда тутилган 67-моддаси ҳам алоҳида диққатимни тортди. Ўзбекистондаги мазкур Конституциявий ислоҳот мамлакатнинг иқтисодий тараққиётини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтаришига ишонаман.

 

Жеймс Уортон, Буюк Британия Парламенти Лордлар палатаси аъзоси:

Дунё тараққиёти ўзгарар экан, парламентлар, қонунлар ҳам ўзгариши керак. Янгиланаётган Конституцияда аҳоли турмуш фаровонлигини оширишга қаратилган қатор нормаларни олқишлайман. Қонун устуворлиги, саёҳат, уй-жойга эга бўлиш, инсонлар ҳаётини яхшилашга мўлжалланган бошқа нормалар Ўзбекистонда аҳоли турмуш даражасини сезиларли даражада оширишга хизмат қилади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

"Аҳолидан фикрларни тўплаш бўйича Ўзбекистоннинг тажрибасини дунё мамлакатлари ўрганса бўлади" | Zamon.uz