Жаҳон

Мьянма ҳукумати 3 минг 113 нафар маҳбусни афв этди

Афв этилганларнинг 98 нафари хориж фуқароларидир.

Мьянма ҳукумати 3 минг 113 нафар маҳбусни афв этди

 

Reyter агентлигининг Телеграм каналида маълум қилинишича, “Мьянма хунтаси душанба куни мамлакатда Янги йилни нишонлаш учун 3 минг 113 маҳбусни, жумладан, 98 нафар хорижликни афв этди”.

 

Хабарда келтирилишича, Мьянма ҳарбий ҳукумати айнан қайси маҳбуслар амнистияга тушгани ҳақида аниқлик киритмаган.

 

2022 йил ноябрда Мьянма ҳукумати мамлакатда Миллий куни байрами шарафига 300 дан зиёд маҳбусни қамоқхонадан озод қилган эди. Озод этилганлар орасида Мьянма ҳукуматининг собиқ маслаҳатчиси, австралиялик иқтисодчи олим доктор Шон Тернелл ҳамда Буюк Британиянинг собиқ элчиси Вики Боумэн ва унинг турмуш ўртоғи, Мьянма фуқароси Тхейн Лин ҳам бор эди.

 

Мьянма қуролли кучлари 2021 йил 1 февралда фуқаролик ҳукуматини ағдариб ҳокимиятни ўз қўлига олган эди. Ҳарбийлар ўшанда ҳукуматни 2020 йилда бўлиб ўтган умумий сайлов натижаларни ўзларининг фойдасига ўзгартирганликда айблаганди.

 

Конституция механизми ёрдамида мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилиб ҳукумат тепасига келган ҳарбийлар бир йилдан кейин сайлов ўтказилиши ва унда ғолиб бўлган партияга ҳокимият топширилишига ваъда берган эди. Баҳорда бўлиб ўтган брифингда эса ҳарбий ҳукуматнинг расмий вакили генерал Зо Мин Тун сайлов куни келгуси икки йил давомида маълум қилинишини айтганди.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

Мьянма ҳукумати 3 минг 113 нафар маҳбусни афв этди | Zamon.uz