Ўзбекистон

Тошкентда аёл киши номидан аккаунт очиб, бошқаларни алдаб юрган эркак қўлга тушди

Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Тошкентда аёл киши номидан аккаунт очиб, бошқаларни алдаб юрган эркак қўлга тушди

 

Тошкент шаҳрида аёл киши номидан профиль очиб, бошқаларни алдаб юрган эркак қўлга тушди. Бу ҳақда ИИВ Киберхавфсизлик маркази хабар бермоқда.

 

Олмазор туманида яшовчи 33 ёшли эркак П.O. Telegram мессенжери орқали номаълум аккаунт эгаси унинг пулларини талон-торож қилганини маълум қилиб, ушбу шахсга нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган.

 

Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирларида ушбу жиноятни Учтепа туманида яшовчи, ўзини соҳибжамол аёл сифатида таништирган шахс — 29 ёшли эркак A.Ж. содир этгани маълум бўлган.

 

A.Ж. Telegram мессенжерида П.O. билан аёл сифатида танишиб, унга пул эвазига интим хизмат таклиф қилган ва олдиндан унинг 500.000 сўм пулини ўзининг банк картасига ўтказиб олган. Шундан сўнг унинг қўнғироқларига жавоб бермасдан, П.O.нинг телефон рақамини “қора рўйхат”га киритиб қўйган.

 

Жиноят содир этган A.Ж.гa нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисм «г» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Қонунга мувофиқ, у содир этган жиноий ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин.

 

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.