Ақли расо одам АҚШ президенти бўлиши керак—Илон Маск
Tesla раҳбари 2020 йили Трампга овоз бермай тўғри қилганини айтди.

Америкалик тадбиркор Илон Маскнинг фикрича, ақли расо одам АҚШ президенти бўлиши керак. Шунингдек, у 2020 йилги сайловларда Доналд Трампга овоз бермаганини тан олди.
“Мен Байденга овоз бердим, лекин мен унинг мухлисиман деб айтолмайман. Сайловларда қийин қарорлар қабул қилинади. Мен оддий ақли расо одамни президент қилишимизни истардим”, — деди миллиардер.
Жо Байденнинг Қўшма Штатлар президенти сифатидаги фаолиятини маъқуллаш рейтинги тахминан 40 фоиз даражасида. Бу унинг 2024 йилнинг ноябрида бўлиб ўтадиган сайловларда ғалаба қозониш имконияти пастлигидан далолат бериши мумкин.
Оқ уйнинг амалдаги раҳбари ҳозирча бўлажак президентлик сайловларида яна иштирок этиш нияти ҳақида расман маълум қилгани йўқ.








