Ўзбекистон

Бахтиёр Саидов ЕИнинг Марказий Осиё ва инсон ҳуқуқлари бўйича махсус вакиллари билан учрашди

Унда фуқаролик жамиятини ривожлантириш, инсон ҳуқуқлари, гендер тенглиги ва сўз эркинлигини таъминлашда ўзаро ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Бахтиёр Саидов ЕИнинг Марказий Осиё ва инсон ҳуқуқлари бўйича махсус вакиллари билан учрашди

 

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов кеча Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича ва инсон ҳуқуқлари бўйича махсус вакиллари Терҳи Хакала ҳамда Имон Гилмор билан музокаралар ўтказди.

 

Мулоқот чоғида Ўзбекистон билан ЕИ ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-ҳуманитар ва бошқа соҳалардаги муносабатларнинг долзарб жиҳатлари кўриб чиқилди. Фуқаролик жамиятини ривожлантириш, инсон ҳуқуқлари, гендер тенглиги ва сўз эркинлигини таъминлашда ўзаро ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашилди.

 

Ўзбекистон ва ЕИ ўртасида Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни тезроқ имзолаш муҳимлиги қайд этилди.

 

«Ўзбекистон – ЕИ» ва «Марказий Осиё – ЕИ» шаклида турли даражаларда режалаштирилган тадбирлар жадвалига алоҳида эътибор қаратилди.

 

Учрашувда минтақавий ва халқаро сиёсатнинг айрим масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Ўзбекистонда яшаш ва овқатланиш: қайси ҳудудда қанча хизмат кўрсатилди?

Ўзбекистонда яшаш ва овқатланиш: қайси ҳудудда қанча хизмат кўрсатилди?

2026 йилнинг дастлабки саккиз ойида яшаш ва овқатланиш хизматлари ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 14,4 фоизга ўсди.

Президент V ёзги Параосиё ўйинлари ғолиблари ва иштирокчиларига табрик йўллади

Президент V ёзги Параосиё ўйинлари ғолиблари ва иштирокчиларига табрик йўллади

Шавкат Мирзиёев спортчиларнинг ота-оналари ва мураббийларига ҳам миннатдорлик билдирди.

Мақсадли қабул имтиҳонлари: талабгорлар учун рухсатномалар эълон қилинди

Мақсадли қабул имтиҳонлари: талабгорлар учун рухсатномалар эълон қилинди

Хорижий ва нодавлат ОТМларга мақсадли қабул учун ажратилган жами 1652 та квота доирасидаги тест синовлари 28 октябрь куни ўтказилади.

145 медаль, тарихий натижа: Ўзбекистон паралимпиячилари кучли учликда

145 медаль, тарихий натижа: Ўзбекистон паралимпиячилари кучли учликда

Бу делегация тарихидаги энг яхши натижа бўлди.

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эроннинг хориждаги элчихоналари Самарқанднинг тарихий-маданий меросини форс цивилизациясига боғловчи постлар эълон қилганди.

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев жиноятларнинг олдини олиш, кибержиноятчиликка қарши курашиш ва фуқароларнинг ички ишлар органларига ишончини мустаҳкамлаш устувор вазифалар эканини таъкидлади.

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Ушбу жараёнга қарийб 100 та махсус техника жалб қилинган.

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

Маблағларнинг асосий қисми давлат фойдасига йўналтирилди.