Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев Европа Иттифоқи делегацияси билан учрашди

Президент Евроиттифоқ институтлари билан инсоний ўлчов соҳасида яқиндан ҳамкорлик қилиш муҳимлигини қайд этди.

Шавкат Мирзиёев Европа Иттифоқи делегацияси билан учрашди

 

Бугун, 18 апрель куни Президент Шавкат Мирзиёев Европа Иттифоқи делегацияси билан учрашди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар бермоқда.

 

Учрашувда инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини таъминлаш соҳасида эришилган ютуқлар ҳамда ЕИ институтлари билан амалий ҳамкорликни кенгайтириш бўйича навбатдаги қадамлар кўриб чиқилди.

 

Европа томонидан қабулда ЕИнинг инсон ҳуқуқлари бўйича махсус вакили Имон Гилмор ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Терхи Хакала иштирок этди.

 

Ўзбекистон Республикаси ва Европа Иттифоқи ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликнинг бугунги юксак даражаси ва натижадорлиги катта мамнуният билан қайд этилди.

 

Барча даражаларда фаол мулоқотлар давом этмоқда. Кейинги йилларда Европа томонидан тақдим этилган “GSP+” шароитлари туфайли ўзаро савдо ҳажми ва муваффақиятли инвестиция лойиҳалари сони жадал ортиб бормоқда. Бундан ташқари, маданий-гуманитар соҳада муҳим тадбирлар амалга оширилмоқда.

 

ЕИ вакиллари Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ортга қайтмас ислоҳотлар стратегиясини қатъий қўллаб-қувватлашини яна бир бор таъкидлади.

 

Инсон ҳуқуқларини таъминлаш, фуқаролик жамиятини, гендер тенгликни ривожлантириш, мажбурий меҳнатга барҳам бериш ва бошқа йўналишларда эришилган муваффақиятлар юксак баҳоланди.

 

Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиришлар киритиш бўйича бўлажак референдумнинг аҳамияти қайд этилди.

 

Европа томони, хусусан, инсон ҳуқуқ ва манфаатларининг кафолатларини янада кучайтиришни, шу жумладан “Миранда қоидалари” ва “Хабеас корпус” институтини жорий қилишни, ижтимоий ва экологик ҳуқуқлар, ёшлар ҳуқуқлари, фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришни, ўлим жазоси бекор қилинганини мустаҳкамлаб қўйишни ва бошқа нормаларни кўзда тутувчи ўзгартиришларни олқишлади.

 

Минтақавий кун тартибининг долзарб жиҳатлари ҳам муҳокама қилинди, бўлажак қўшма тадбирларга тайёргарлик кўриш масалалари кўриб чиқилди.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Шавкат Мирзиёев Европа Иттифоқи делегацияси билан учрашди | Zamon.uz