Тошкентдаги кефелардан бирида ёнғин чиққани айтилди
Ҳолат бўйича шаҳар ФВБ маълумот берди.

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманидаги кафелардан бирида ёнғин содир бўлаётгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат бўйича шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумот берди.
Бугун, 18 апрель куни соат 13:42 да Яшнобод тумани Фарғона йўли кўчасида жойлашган «Tandoor» кафесида ёнғин бўлаётганлиги ҳақида туман ФВБ диспетчерлик хизматига хабар тушган.
Шунга кўра, 2 та ёнғин-қутқарув экипажлари соат 13:44 да етиб борган. Маълум бўлишича, чақирилган манзил ошхонасида қозондаги ёғ назоратсиз қолдирилган. ФВВ ёнғин-қутқарувчилари томонидан ёнғин содир бўлишининг олди олинган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Воқеа жойига туман ФВБ раҳбар ходимлари чиққан.








