Ўзбекистон

Бу йилги закот нисоби, фитр садақа ва фидя миқдорини биласизми?

Фидя миқдори фитр садақанинг миқдори билан бир хил бўлади.

Бу йилги закот нисоби, фитр садақа ва фидя миқдорини биласизми?

 

Мусулмонлари идораси 2023 йил учун закот нисоби, фитр садақа ва фидя миқдорини эълон қилганди.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъатининг 2023 йилги закот нисоби, фитр садақа ва фидя миқдори бўйича қарори қабул қилинди.

 

Закотнинг тилладан нисоби 85 грамм бўлиб, бугунги кунда 585 пробали 1 грамм тиллонинг ўртача нархи 420 000 (тўрт юз йигирма минг) сўм экани эътиборидан, бу йилги закот нисоби 35 700 000 (ўттиз беш миллион етти юз минг) сўм этиб белгиланди. Шу ва бундан ортиқ маблағга эга киши жами маблағнинг қирқдан бир қисми (2,5%) ни ажратиб, уни закот ниятида камбағал ва фақирларга беради.

 

Фитр садақаси қуйидаги тўрт нарсанинг қиймати баробарида чиқарилади.

 

2023 йил учун фитр садақасининг миқдори:

• 2 килограмм буғдой 12 000 (ўн икки минг) сўм;

• 4 килограмм арпа 20 000 (йигирма минг) сўм;

• 2 килограмм майиз 100 000 (юз минг) сўм;

• 4 килограмм хурмо 180 000 (бир юз саксон минг) сўм деб белгиланди.

 

Фидя миқдори фитр садақанинг миқдори билан бир хил бўлади.

 

Ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу тўрт маҳсулотнинг хоҳлаган бир туридан фитр садақасини берса кифоя қилади, дейилади хабарда. Мазкур нархлар Тошкент шаҳридаги нархларга асосан белгиланган, ҳар бир вилоят ўз бозорларидаги нархга қараб фитр садақасини белгилайди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Бу йилги закот нисоби, фитр садақа ва фидя миқдорини биласизми? | Zamon.uz