Мактаб ва боғчалар ҳам 4 кун дам олади
Бу ҳақда вазирлик муълум қилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармонига асосан Рамазон ҳайити муносабати билан берилаётган қўшимча дам олиш кунлари 21-апрелдан 24-апрелга қадар мамлакатимиздаги барча умумтаълим ва мактабгача таълим муассасаларида ўқув жараёнлари бўлмаслигини, ўқув жараёнлари жорий йилнинг 25-апрелидан бошланишини маълум қиламиз.
Дам олиш кунларига тўғри келган мавзулар ўқув йилининг 4-чораги давомида тиғизлаштириб ўтилиши тавсия этилади.







