Ўзбекистон

Президент ЕХҲТ ДИИҲБ миссияси раҳбарини қабул қилди

Учрашувда референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш масалалари кўриб чиқилган.

Президент ЕХҲТ ДИИҲБ миссияси раҳбарини қабул қилди

 

Бугун, 20 апрель куни Президент Шавкат Мирзиёев Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ЕХҲТ ДИИҲБ) миссияси раҳбари Альберт Йонссон билан учрашди. Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиришлар киритиш бўйича референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш масалалари кўриб чиқилди.

 

Давлат раҳбари ЕХҲТ билан сермаҳсул алоқалар, очиқ ва конструктив мулоқот йўлга қўйилганини мамнуният билан қайд этди.

 

Ўтган йилда Ўзбекистонга ЕХҲТ раиси, Польша ташқи ишлар вазири Збигнев Рау, ташкилот бош котиби Хельга Шмид, Миллий озчиликлар масалалари бўйича Олий комиссар Қайрат Абдураҳмонов ташриф буюрганини таъкидлаш жоиз.

 

Бюро экспертлари мамлакат миллий сайлов тизимини модернизация қилишда, шу жумладан Сайлов кодексини ишлаб чиқишда иштирок этган.

 

ДИИҲБнинг 2016, 2019 ва 2021 йилларда Ўзбекистонда бўлиб ўтган умумхалқ сайловларидаги кенг кўламли миссиялари якунида берилган тавсиялар ҳисобга олинган ва жорий қилинган.

 

Учрашув давомида референдумни юксак халқаро стандартларга мувофиқ ташкил этишнинг турли жиҳатлари юзасидан фикр алмашилди.

 

Миссия раҳбари Альберт Йонссон мамлакатнинг янгиланган Конституциясида ўз аксини топган Янги Ўзбекистондаги демократик янгиланишларни янада чуқурлаштириш жараёнларини қўллаб-қувватлашини билдирди.

 

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

«Centrum Air» йўловчиларининг 100 га яқин багажи Истанбулда қолдириб кетилди.

Президент ЕХҲТ ДИИҲБ миссияси раҳбарини қабул қилди | Zamon.uz