Тошкентда 17 ёшли қизга кўчада тегажоғлик қилинди
Ҳолат юзасидан шаҳар ИИББ маълумот берди.

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг Миробод туманида вояга етмаган қизга номаълум шахс тегажоғлик қилгани акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар ИИББ ахборот хизмати маълумот берди.
Аниқланишича, 19 апрель куни соат 12:50 ларда 2005 йилда туғилган З.Б. Миробод тумани Иноқобод кўчасида уйига қайтаётган вақтида орқасидан 1997 йилда туғилган Самарқанд вилояти Оқдарё туманида яшовчи O.O. келиб, қучоқлаб, юзидан ўпиб қўйиб юборган ва воқеа жойидан қочиб кетган. Ўтказилган тезкор тадбир натижасида O.O. ушланган.
Текширув жараёнида O.O. томонидан З.Б.нинг ҳеч қандай буюмлари олиб қўйилмаганлиги маълум бўлди.
“Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Текширув натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади”, — дейилади хабарда.








