Ўзбекистон

Она сути билан озиқланган болаларда рахит ва камқонлик деярли кузатилмайди

Шунингдек, она сутида айрим юқумли касалликлардан ҳимояловчи ферментлар мавжуд.

Она сути билан озиқланган болаларда рахит ва камқонлик деярли кузатилмайди

 

Чақалоқни кўкрак сути билан боқиш эрта ёшдаги болаларда учрайдиган аксарият касалликларнинг олдини олишда асосий омиллардан бири ҳисобланади.

 

Эмизикли гўдаклар 6 ойлик бўлгунча озуқага бўлган эҳтиёжни она сути ҳисобига қоплайди. У бу ёшдаги болаларнинг ривожланишини таъминловчи энг яхши таом ҳисобланади.

 

Она сути қуйидаги хусусиятларга эга:

 

—унга микроблар тушиш эҳтимоли йўқ;

—доимо янги, ҳарорати 36-37 даражада бўлиб, бола танаси ҳароратига яқин;

—ошқозонга аста-секин ва оз-оздан тушади ва кичкинтой танасига таомнинг таркибий қисми тўла ҳолда парчаланмай сўрилади.

 

Бундан ташқари, она сутида чақалоқнинг дастлабки ойларида айрим юқумли касалликлардан ҳимояловчи, иммун таначалар ҳамда ҳазм жараёнини яхшиловчи ферментлар мавжуд.

 

Шу сабабли бу бебаҳо неъмат билан улғайган болалар ҳар томонлама яхши ривожланади. Рахит, камқонлик касаллиги, ошқозон-ичак фаолиятининг бузилиши каби хасталиклар деярли кузатилмайди. Зотилжам билан эса камдан кам ҳоллардагина оғрийдилар.

 

Бола 6 ойга тўлгач, ўсаётган тана эҳтиёжлари она сути томонидан тўлақонли қопланмайди ва белгиланган тартибда қўшимча овқатлантиришга тўғри келади.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Она сути билан озиқланган болаларда рахит ва камқонлик деярли кузатилмайди | Zamon.uz