Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоев билан телефонлашди
Улар бир-бирини Рамазон ҳайити билан табриклаган.

Бугун, 21 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Республикасининг биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди.
Суҳбат аввалида давлат раҳбари ва Қозоғистоннинг биринчи Президенти бир-бирини муборак Рамазон ҳайити билан самимий табриклаб, қардош халқларимизга фаровонлик, тинчлик-осойишталик ва равнақ тиладилар.
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларида юксак даражага эришилгани алоҳида мамнуният билан қайд этилди.








