Ўзбекистонга узоқ масофага парвоз қилувчи самолёт олиб келинди
У Тошкент халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди.

Ислом Каримов номидаги «Тошкент» халқаро аэропортида “Airbus А330” ҳаво кемаси тантанали тарзда кутиб олинди. Бу ҳақда «ЎзА» ахборот агентлиги хабар берди.
“Airbus А330” узоқ масофага парвоз қиладиган самолёт бўлиб, унинг салони 266 йўловчига мўлжалланган. Ўриндиқларнинг 18 таси бизнес-класс, 248 таси эконом-класс ўриндиқлари ҳисобланади.
Жорий йил охиригача тўртта янги “Airbus А320neo” ва 2029 йилга қадар ўн иккита самолёт сотиб олиш тўғрисида шартнома имзоланган.
“Uzbekistan airways” АЖнинг ташаббускор режаларини амалга ошириш учун ҳаво кемалари паркини кенгайтириш ва йўналишлар тармоғини кўпайтириш бўйича вазифаларни бажариш концепцияси доирасида “Аирбус А330” оиласига мансуб иккита самолётни ижарага олишга қарор қилинди. “Uzbekistan airways” ва “Heston Airlines” ўртасида тегишли келишувга эришилди.
Компания ҳаво кемалари барча хавфсизлик талабларига жавоб беради ҳамда ўрта ва узоқ масофаларга парвозларни амалга оширади.








