Ўзбекистон

Тошкентда 40 ёшли эркак 3-қаватдан сакради

Шифокорлар унинг ҳозирги аҳволи ҳақида маълумот берди.

Тошкентда 40 ёшли эркак 3-қаватдан сакради

 

Тошкент шаҳридаги қурилишда ишловчи 40 ёшли эркак 3-қаватдан сакради. Бу ҳақда “Milliy” телеканалининг “Millar” информацион дастурида хабар берилди.

 

Асли навоийлик эркак пойтахтдаги қурилиш фирмаларидан бирида ишлаб келган. Иш жойида ҳамкасблари билан спиртли ичимлик истеъмол қилиб, унинг таъсирида 3-қаватдан пастга сакраб юборган.

 

Шундан сўнг у дўсти ҳамроҳлигида шифохонага олиб келинган. Бемор аввалига шифокорларга кўчада йиқилиб тушганини айтган. Тиббий кўрик ва унинг натижасидан сўнг эса у учинчи қаватдан йиқилгани маълум бўлган.

 

“Рентген текширувларидан ўткизганимизда ўнг сон суяги юқори учлигидан ёпиқ майдаланиб синиб, суяк бўлаклари силжиши, чап товон суяк ёпиқ синиб, қониқарли туриши аниқланди. Беморнинг шишишлари қайтгач, операция ўтказиш режалаштирилди. Ҳозирда унинг ҳаволи ўрта оғирликда”, — дейди шифокор.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Тошкентда 40 ёшли эркак 3-қаватдан сакради | Zamon.uz