Жаҳон

Халқаро Она ер куни қандай пайдо бўлган?

Байрам тарихи 19 асрга бориб тақалади ва у фермер фаолияти билан боғлиқ.

Халқаро Она ер куни қандай пайдо бўлган?

 

Инсонларни атроф-муҳитга эътиборли бўлишга ундаш мақсадида ҳар йили 22 апрелда Халқаро ер куни (Earth Day) нишонланади. 22 апрел тоза сув, тоза тупроқ, тоза ҳаво байрамидир. Чунки шу куни сайёрамизда содир бўлган экологик ҳалокатлар ёдга олинади. Одамлар мавжуд экологик муаммоларни қандай  бартараф этиш лозимлиги борасида  ўйлаб кўрадилар.

 

Аслида Ер куни кўплаб мамлакатларда баҳорги тенг кунлик бўлмиш  21-22 март кунлари байрам қилинади.

 

Байрам тарихи 19 асрга бориб тақалиши айтилади. Жон Джулиус Стерлинг Мортон исмли биолог ва фермер Небраска штатига келганида бир қатор муаммолар билан тўқнаш келади. Дарахтлар қурилишда ишлатилгани боис аёвсиз кесилгани учун ҳудуд даштга айланганди. Шу сабабли Жон Джулиус Стерлинг Мортон аҳолига мурожаат қилиб, минтақани кўкаламзорлаштириш таклифи билан чиқади. Ўшанда Небраска штатига 1 миллионга яқин кўчат экилган эди. У “Дарахтлар куни” дея эълон қилинади. Жон Мортон 22 апрелда туғилгани боис унинг шарафига шу кунни “расмий байрам сифатида эълон қилиш керак” деган таклиф берилди. Бу ташаббусга нафақат АҚШ, балки бошқа давлатлар фуқаролари ҳам қўшилди.

 

Илк бор Ер куни 1970 йил апрелда АҚШда  ўтказилган бўлиб, ўшанда байрам муваффақиятли бўлгани боис ташкилотчилар мунтазам равишда Ер кунини нишонлашга қарор қилишди. Таниқли америкалик сиёсатчи ва сенатор Гейлорд Нельсон бир гуруҳ талабаларни тўплаб бу ғояни тарғиб қила бошлади. Гуруҳга Гарвард университетининг талабаси Деннис Хайес бошчилик қилди. Ўша пайтларда талабалар ҳаракати жуда ҳам оммалашгани боис уларнинг ташаббуси кенг жамоатчилик томонидан қўллаб-қувватланди.

 

Тўғри уларда оммавий тадбирларни ўтказиш учун тажриба ва маблағ деярли йўқ эди. Шу сабабли илк тадбирлар мактабларда ўтказиларди. Гейлорд Нельсоннинг таъбири билан айтганда Ер куни ўз-ўзидан пайдо бўлиб қолди. 1971 йилда сенатор Нельсон Ер ҳафтасини эълон қилди. Бу тадбир апрель ойининг уч ҳафтаси мобайнида ўтказилди. Буни АҚШ аҳолиси бажонидил қўллаб-қувватлади.

 

Сиёсий ва оммавий фаоллик туфайли АҚШда атроф-муҳит муҳофазаси йўлида кўплаб қонун ва бошқа ҳужжатлар қабул қилинди. 2009 йил БМТ Бош Ассамблеяси ҳар йили 22 апрелда Халқаро Она Ер кунини нишонлаш борасида резолюция қабул қилди. Ўшанда бу ташаббус 50 дан ортиқ мамлакат томонидан илгари сурилган ва бошқа давлатлар томонидан якдиллик билан қўллаб-қувватланганди. 2010 йилдан бошлаб ҳар йили 22 апрелда бу байрам халқаро миқёсда нишлонлаб келинмоқда.

 

Айни дамда Ер байроғи ҳам қабул қилинган. Тўғри, бу байроқ норасмий сифатида кўрилади. Ер байроғи фазодан суратга олинган ер  шарини эслатади. Ер куни нишонланар экан, бир қатор мамлакатларда инсонларни тинчликка чақириш ва сайёрамизнинг гўзаллигини сақлаб қолишга ундаш мақсадида “Тинчлик қўнғироғи” чалинади. Тинчлик қўнғироғи дўстлик, тинч ҳаёт, халқлар ўртасидаги бирдамлик, хотиржамлик рамзи саналади. Бундан ташқари, ер юзидаги ҳаётни, тинчликни, инсонлар ҳаёти ва маданиятини сақлашга даъват тимсоли ҳамдир.

 

Биринчи Тинчлик Қўнғироғи 1954 йилда БМТнинг Нью Йоркдаги қароргоҳи олдига ўрнатилганди. Бу қўнғироқ ер юзидаги болалар томонидан тўпланган танга пуллар ва таниқли кишиларнинг орден, медалларидан ясалган. Қўнғироқда “Яшасин дунёдаги тинчлик” деган сўзлар ёзилган. 1996 йилда бу каби қўнғироқ БМТнинг Венадаги қароргоҳига ҳам ўрнатилди.

 

Бир сўз билан айтганда, 22 апрелда оддий байрам эмас, балки глобал аҳамиятга эга Халқаро Она ер куни нишонланади. Халқаро Ер кунининг нишонланиши Ер ва унинг экотизими инсониятнинг умумий уйи эканлигининг тан олинишини англатади. Она ер иборасининг ўзиёқ инсоннинг ерга боғлиқлигининг тан олинишидир.

 

Ер шари — бизнинг уйимиз, бизнинг Онамиз. Шу сабабли ҳам уни асрашимиз керак. Чунки бугун фарзандларимиз, келажакда эса авлодларимиз ифлосланган сув ичиб, ифлосланган ҳаводан нафас олиб яшашларига йўл қўймаслигимиз лозим.

 

                               Шарофиддин  Тўлаганов тайёрлади

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Улар орасида Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони ҳам бор.

Халқаро Она ер куни қандай пайдо бўлган? | Zamon.uz