Жаҳон

Байден ўзини танқидлардан сукут билан ҳимоя қилади–ОАВ

АҚШ етакчисининг саломатлиги кўпчиликни ташвишга солмоқда.

Байден ўзини танқидлардан сукут билан ҳимоя қилади–ОАВ

 

АҚШ президенти Жо Байденга 2024 йилги сайловлар олдидан соғлиғи ҳақида ўйлаши тавсия қилинди. Кўпгина ёш демократлар президент 86 ёшда тугайдиган иккинчи муддатида жуда кексайиб қолишидан қўрқишади.

 

Агар у президентлик пойгасида қатнашишга қарор қилса, унинг ёши ва жисмоний ҳолати ҳақидаги саволлар кескинлашиб кетиши эҳтимоли бор.

 

The New York Times газетасининг ёзишича, бундай гап-сўзларга Америка етакчисининг ўзидан олдинги замондошларига қараганда камроқ матбуот анжуманларида қатнашиши ва интервью бериши сабаб бўлган. Бундан ташқари, унинг одамлар билан мунтазам мулоқот қилишдан бош тортиши унинг ёши ва соғлиғига оид саволларни туғдиради.

 

“У ўзининг сукути билан танқидлардан ҳимоя қилади", — деб  ёзади газета.

 

Аввалроқ ОАВ Жо Байденнинг паст рейтинги унинг бўлажак сайловлардаги мағлубиятига далил бўлиши мумкинлигини ёзганди. Ҳозир унинг рейтинги 40 фоиз даражада. Оқ уйнинг амалдаги раҳбари ҳозирча бўлажак президентлик сайловларида яна иштирок этиш нияти ҳақида расман маълум қилгани йўқ.

 

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Улар орасида Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони ҳам бор.

Байден ўзини танқидлардан сукут билан ҳимоя қилади–ОАВ | Zamon.uz