Байденнинг қайсарлиги Американи “синдириши” мумкин
АҚШ давлат қарзи яна чўққисига етди.

АҚШ давлат қарзи янги чўққига чиқди. Агар сиёсатчилар унинг даражасини ошириш ҳақида келиша олмаса, АҚШ дефолт хавфи қаршисида қолади.
Бу эса бюджет мажбуриятлари бажаралиши тўхтатилиши, бюджетдан ойлик олувчилар, жумладан, ҳарбийлар, давлат ташкилотлари ходимлари маошсиз қолиб ишга чиқмаслигини билдиради.
Конгрессда Вакиллар палатасининг аксариятини ташкил қилувчи республикачилар давлат қарзи 1,5 триллион долларгача бўлишига рухсат берувчи қонун қабул қилиниши тарафдори. Аммо президент Жо Байден Вакиллар палатаси спикери Кевин Маккарти билан музокара ўтказишдан бош тортмоқда.








