Икки вилоятда “права”ни пулламоқчи бўлган шахслар ушланди
Ҳозирда уларга нисбатан жиноят иши очилган.

Хоразм вилоятида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратурура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.А. фуқаро Ю.А.га ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун бўлиб ўтадиган имтиҳондан ўтказиб қўйиш эвазига 650 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Департаментнинг Касби туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Т.Х. фуқаро Ф.Қ.нинг ўғлига танишлари ёрдамида ўқув машғулотларига қатнашмасдан ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериш эвазига 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга тушган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.








