Ўзбекистон

«Ўзгидромет» 26 апрель учун об-ҳаво прогнозини маълум қилди

Бугун республикада ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади, ҳарорат 35 даражагача исийди.

«Ўзгидромет» 26 апрель учун об-ҳаво прогнозини маълум қилди

 

«Ўзгидромет» 26 апрель, чоршанба куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини маълум қилди.

 

Унга кўра, бугун Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 11-13, кундузи 28-30 даража илиқ бўлади.

 

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 12-17 даража илиқ, кундузи 29-34 даража иссиқ бўлади.

 

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 13-18 даража илиқ, кундузи 29-34 даража иссиқ бўлади. 

 

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 11-16 даража илиқ, кундузи 28-33 даража иссиқ бўлади.

 

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 13-18 даража илиқ, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади. 

 

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 11-16 даража илиқ, кундузи 28-33 даража иссиқ бўлади.

 

Республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, Фарғона вилоятининг тоғли туманларида қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси  5-10, кундузи 18-23 даража илиқ бўлади.

 

custom img

Тошкент аэропортида қушлардан ҳимоя қилувчи янги интеллектуал тизим жорий этилди

Тизим сунъий интеллект ёрдамида қушларни автоматик аниқлаб, уларни ҳайдаш учун йўналтирилган овозли ва ультратовуш сигналлардан фойдаланади.

custom img

Энергетика вазирининг Отабек Бакировнинг танқидий постлари юзасидан шикояти қайта кўриб чиқилмоқда

Вазир иқтисодчи устидан аввалги шикояти бўйича жиноят иши қўзғатиш рад этилганидан сўнг, ИИОга яна мурожаат қилган.

custom img

WOSCU ва Ислом цивилизацияси маркази Буюк Британиядан йўқолган меросни қайтаришга эришди

Қайтарилган буюмлар орасида Марказий Осиё тарихининг турли даврларига оид ўнта бебаҳо артефакт бор. Улар орасида Кушонлар даври маданияти, қадимги Термиз, буддавий санъат анъаналари ва Суғд мероси билан боғлиқ топилмалар мавжуд. Айрим ашёлар милодий II–VIII асрларга тегишли.

custom img

Саида Мирзиёева Тошкентдаги учта театрни кўздан кечирди

Аксарият пойтахт театрларининг моддий-техник базаси давлат кўмагига муҳтожлиги қайд этилди.

custom img

Навоийда коммунал қарздорликлар МИБ орқали ундирилмоқда

Натижада коммунал соҳадаги ижро ҳужжатлар қолдиғи 34,7 фоизга қисқартирилган.

custom img

Тошкентда МИБ ходими доставкачи ролини ўйнаб, қарздор отани қўлга туширди

Эркак 3 йил давомида алимент тўламай, МИБ ходимларидан яшириниб келган.

custom img

Хоразмда солиқ қарзлари сабаб машиналар хатланмоқда

Бу бўйича МИБ томонидан тегишли чоралар кўрилмоқда.

custom img

Тошкентда банкдан қарздор фуқаро машинасидан айрилди

Маълум бўлишича, фуқаро банкдан автокредит олиб, уни вақтида тўламай келган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"