Ўзбекистон

Бахтиёр Саидов Хитой ташқи ишлар вазири билан музокара ўтказди

Томонлар икки давлат ҳудудлараро алоқаларини ривожлантириш масалаларини кўриб чиққан.

Бахтиёр Саидов Хитой ташқи ишлар вазири билан музокара ўтказди

 

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов 26 апрель куни Хитойнинг Сиань шаҳрида Хитой Давлат кенгаши аъзоси, ташқи ишлар вазири Цинь Ган билан учрашди. Бу ҳақда Саидов Telegram каналида хабар берди.

 

“Музокараларимиз жуда самарали бўлди. Мамлакатларимиз ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик мисли кўрилмаган суръатда ривожланмоқда”, — деб ёзади Саидов.

 

Саидов, шунингдек, Шэньси провинцияси партия котиби Чжао Иде билан учрашиб, Ўзбекистон-Хитой ҳудудлараро алоқаларини ривожлантириш масалаларини кўриб чиққан. Таъкидланишича, экологик тоза технологиялар, инновация, қишлоқ хўжалиги, фан-таълим, маданият, туризм соҳаларидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинган.

Президент V ёзги Параосиё ўйинлари ғолиблари ва иштирокчиларига табрик йўллади

Президент V ёзги Параосиё ўйинлари ғолиблари ва иштирокчиларига табрик йўллади

Шавкат Мирзиёев спортчиларнинг ота-оналари ва мураббийларига ҳам миннатдорлик билдирди.

Мақсадли қабул имтиҳонлари: талабгорлар учун рухсатномалар эълон қилинди

Мақсадли қабул имтиҳонлари: талабгорлар учун рухсатномалар эълон қилинди

Хорижий ва нодавлат ОТМларга мақсадли қабул учун ажратилган жами 1652 та квота доирасидаги тест синовлари 28 октябрь куни ўтказилади.

145 медаль, тарихий натижа: Ўзбекистон паралимпиячилари кучли учликда

145 медаль, тарихий натижа: Ўзбекистон паралимпиячилари кучли учликда

Бу делегация тарихидаги энг яхши натижа бўлди.

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эроннинг хориждаги элчихоналари Самарқанднинг тарихий-маданий меросини форс цивилизациясига боғловчи постлар эълон қилганди.

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев жиноятларнинг олдини олиш, кибержиноятчиликка қарши курашиш ва фуқароларнинг ички ишлар органларига ишончини мустаҳкамлаш устувор вазифалар эканини таъкидлади.

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Ушбу жараёнга қарийб 100 та махсус техника жалб қилинган.

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

Маблағларнинг асосий қисми давлат фойдасига йўналтирилди.

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузган эркак жазоланди.