Ўзбекистон

Омон Матжон бюсти атрофидаги норозиликларга сабаб нима?

Тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлаётган масала юзасидан Ёзувчилар уюшмаси Хоразм вилоят бўлими муносабат билдирди.

Омон Матжон бюсти атрофидаги норозиликларга сабаб нима?

 

Ижтимоий тармоқларда Хоразмда Ўзбекистон халқ шоири Омон Матжонга ўрнатилган бюст юзасидан норозилик мурожаати тарқалди. Шоирнинг шогирдлари ва қатор ижодкорлар бюст умуман Омон Матжонга ўхшамаганини, уни алмаштириш кераклигини ёзишмоқда.

 

“Забардаст сўз сеҳргари Омон Матжон бюсти суратини кўриб ҳайрон-у лол бўлиб қолдик. Йўқ, бюст унга мутлақо ўхшамабди. Тунд, бепарво, лоқайд, бадқовоқ... Аслида Омон ака сийрати ва сурати гўзал инсон эди. Қайғу чекканида ҳам кулимсираб турарди. Фикримизча, бюстни тезроқ олиб ташлаб, бошқа ҳайкалтарошга буюртма бермоқ даркор. Хоразмда Шавкат Усмонов каби моҳир ҳайкалтарошлар кўп-ку?!” — дейилган мурожаатда.

 

Шунингдек, унда Омон Матжоннинг ҳайкали пойтахтдаги “Адиблар хиёбони”га ҳам қўйилиши кераклиги ҳақида ёзилган. “Қолаверса, Ўзбекистон халқ шоири Омон Матжоннинг ҳайкали “Адиблар хиёбони”да ҳам қад ростламоғи лозим. Чунки у кишимиз Эркин Воҳидов, Абдулла Ориповдан истеъдод жабҳасида заррача кам эмас”.

 

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Хоразм вилоят бўлими раҳбари Гавҳар Ибодуллаеванинг маълум қилишича, бюст 9-май – “Хотира ва қадрлаш куни” арафасида алмаштирилади.

 

“Устоз шоиримиз Омон Матжоннинг бюсти ҳақида куйинчаклик қилаётган азизларимиз асло хавотир чекмасинлар. Айни кунда устознинг янги бюсти тайёр. 9-май – “Хотира ва қадрлаш куни” арафасида бюст алмаштирилади. Устоз шоиримизнинг олдинги бюстидан ўзимиз ҳам хижолатдамиз. Аммо фарзанди Диёрбек шунда ҳам мамнун бўлиб кетганлар. Жонкуярлик билан фикр ва эътироз билдирган қадрли инсонларга самимий миннатдорлигимизни изҳор этамиз”, — деди у.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

«Centrum Air» йўловчиларининг 100 га яқин багажи Истанбулда қолдириб кетилди.

Омон Матжон бюсти атрофидаги норозиликларга сабаб нима? | Zamon.uz