Тошкентда 12 та автомобиль тўқнашиб кетди — видео
Уларнинг 4 таси юк машинаси бўлган.

27 апрель куни соат 13:40да Юнусобод тумани КҲАЙ — Шароф Рашидов кўчалари кесишган чорраҳасида ЙТҲ содир бўлган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизмати расмий маълумот берди.
Маълум бўлишича, ЙТҲ "Kamaz", "Isuzu", "Howo", "Zil" русумли юк автомашиналари ҳамда "Lacetti", "Tracker-2", "Nexia-3", "Epica", 2 та "Cobalt" ва 2 та "Spark" автомашиналари иштирокида юз берган.
Дастлабки маълумотларга кўра, "Kamaz" ҳайдовчиси чорраҳага яқинлашаётганда, тормоз тизимида носозлик юзага келган. Ушбу ҳаракат ЙТҲга сабаб бўлган.
Оқибатда, "Cobalt"даги йўловчиси тан жароҳати олиб шифохонага олиб борилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.








