Ўзбекистон

Халқаро молия институтлари амалга ошираётган лойиҳалар доирасида сотиб олинадиган товарларга ҚҚС бўйича имтиёз қўлланилади

Бу бўйича Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Халқаро молия институтлари амалга ошираётган лойиҳалар доирасида сотиб олинадиган товарларга ҚҚС бўйича имтиёз қўлланилади

 

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 апрел кунги қарори билан “Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган лойиҳалар доирасида сотиб олинадиган ҳамда олиб кириладиган товарларга (хизматларга) қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёзларни қўллаш ва солиққа тортиш тартиби тўғрисида”ги низом қабул қилинди.

 

Низом билан қуйидагилар белгиланди:

 

—халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг маблағлари ҳисобидан амалга оширилаётган лойиҳалар доирасида сотиб олинадиган ва олиб кириладиган товарларга (хизматларга) ҚҚС бўйича имтиёзларни қўллаш;

—лойиҳалар доирасида қарз Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланадиган бўлса, товарларни олиб кириш ва товарларни (хизматларни) сотиб олишда ҚҚСни тўлаш;

—Давлат бюджетидан ҚҚСни тўлаш учун маблағ ажратилгунга қадар лойиҳани амалга ошириш гуруҳи ёки ижро агентлигига 120 кун муддатга ҚҚСни кечиктириб тўлаш ҳуқуқи бериш;

—халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг маблағлари ҳисобидан амалга оширилаётган лойиҳалар доирасида сотиб олинадиган ва олиб кириладиган товарлар (хизматлар) бўйича тўланадиган ҚҚСни қоплаб бериш.

 

ҚҚС бўйича имтиёзларни қўллаш учун лойиҳа ташаббускори (буюртмачи) томонидан божхона органларига лойиҳани молиялаштириш манбалари тўғрисида тасдиқнома тақдим этилади.

 

Тўлиқ ёки қисман халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг маблағларидан ҚҚСни қоплаш учун фойдаланишга йўл қўйилмайди.

 

Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланадиган лойиҳалар бўлганда, қарз олувчиларга ҚҚСни тўлаш учун Давлат бюджетидан маблағлар ажратилади.

 

Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланмайдиган лойиҳалар бўлганда, ҚҚС учун тўловлар қарз олувчиларнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

 

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"