АҚШда зиёфат вақтида том қулаб тушди
Оқибатда 30 киши жароҳат олган.

АҚШнинг Колумбус шаҳрида талабалар зиёфати чоғида том қулаб тушди. Оқибатда 30 дан ортиқ одам жабрланди.
14 нафар жабрланувчи шифохонага етказилган, яна 20 нафарига воқеа жойида ёрдам кўрсатилган.
Шунингдек, мамлакатнинг Техас штатида 38 ёшли эркак қўшни оиланинг 5 нафар аъзосини отиб ўлдирди. Қўшниси унга ҳовлида ўқ узишни бас қилишини айтгач, ҳужумчи милтиқ билан отишни бошланган. Гумондор воқеа жойидан қочиб кетди.








