Бугундан бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи оширилади
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармонида белгилаб қўйилган.

Бугундан бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори оширилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармонида белгилаб қўйилган. Ҳужжатга кўра, буджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори 7 фоизга оширилди.
Бундан ташқари Ўзбекистон ҳудудида:
– меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 980 000 сўм;
– базавий ҳисоблаш миқдори – ойига 330 000 сўм этиб белгиланади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисидаги фармон”ни имзолаганди эди.







