Голливуд сценаристлари оммавий иш ташлади
Бу янги теледастурлар, сериаллар ва фильмлар ишлаб чиқаришни тўхтатишга олиб келиши мумкин.

Голливуд сценарийнавислари меҳнат шароитларини яхшилаш ва иш ҳақини ошириш борасида киностудиялар билан келиша олмагани учун 15 йил ичида биринчи марта иш ташлашга киришди.
CNN хабар беришича, иш ташлаш янги теледастурлар, сериаллар ва фильмлар ишлаб чиқаришни тўхтатишга олиб келиши мумкин.
Америка Ёзувчилар уюшмаси ва "Amazon", "Apple", "Disney", "NBC Universal", "Netflix", "Paramount Global", "Sony va Warner Bros" каби саноат гигантларини ўз ичига олган Кино ва телевидение продюсерлари альянси ўртасидаги 2020 йилги шартнома сешанба куни тугайди. 750 бетдан иборат ҳужжатда аслида касаба уюшмаси бўлган гилдия аъзоларининг энг кам иш ҳақи миқдоригина эмас, балки уларнинг фаолияти билан боғлиқ барча ҳуқуқий масалалар ҳам кўзда тутилган.







