Ўзбекистон

Жамоат транспортидаги камчиликлар сабаб айрим масъуллар ишдан кетди

Шунингдек, 10 нафар ходим ҳайфсан олган

Жамоат транспортидаги камчиликлар сабаб айрим масъуллар ишдан кетди

 

1 май куни «Тошшшаҳартрансхизмат» АЖ бошқарув раиси, унинг ўринбосарлари ва автобус саройи раҳбарлари иштирокида сўнгги кунларда жамоат транспорти тизимида йўл қўйилаётган камчиликлар, ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлаётган муаммоларни бартараф этиш юзасидан  танқидий муҳокама йиғилиши ўтказилди.

 

Йиғилишда ўз хизмат вазифасига масъулиятсизлик билан ёндашгани, автобуслар ҳаракатини хавфсиз ташкил этиш чораларини кўриш бўйича ҳайдовчилар ўртасида етарли даражада йўриқнома ўтказиб тушунтириш ишларини олиб бормагани, автобусларда реклама баннерларини жойлаштирилиши ва бартараф этилишига совуққонлик билан ёндашгани ҳамда йўналишларга чиқариладиган автобус ва электробусларнинг иш тартибини тўғри ташкил этмаганлиги сабабли Автобус саройи масъул ходимларига қатъий чора кўрилиб, ходимлар билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган, айримларига ҳайфсан интизомий чораси кўрилган.

 

Жумладан, 2-Автобус саройи филиали директори ўринбосари ва ҳаракат хавфсизлигини назорат қилиш бўлими бошлиғи билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган, филиал директорига ҳайфсан интизомий чораси кўрилган.

 

1-Автобус саройи филиали директори ўринбосари билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилиниб, филиал директорига ҳайфсан интизомий чораси кўрилган.

 

7-Автобус саройи филиали директори ўринбосарига ҳайфсан интизомий чораси кўрилган. Реклама жойлаштириш бўйича масъул ходим билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.

 

1-, 2-, 5-, 7-, 8-, 12-, ва 18-Автобус саройи филиаллари бош муҳандисларига ҳайфсан интизомий чораси кўрилган.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Жамоат транспортидаги камчиликлар сабаб айрим масъуллар ишдан кетди | Zamon.uz