АҚШ осмонида яна бир номаълум ҳаво шари
Ҳозирча унинг ҳаракатлари кузатилмоқда ва уриб туширилиши мумкин.

АҚШ ҳарбийлари яна бир ҳаво шарини кузатмоқда, унинг келиб чиқиши номаълум ва ҳозирча у яққол хавф туғдирмайди. Маълумотларга кўра, объект Гавайи ороллари орқали учиб ўтган, бироқ ҳозирча ҳеч қандай тақиқланган ҳудудлар устидан учмаган ва ҳозирда ҳаво қатнови ёки миллий хавфсизликка таҳдид солмаяпти. У аста-секин Мексика томон ҳаракатланиб бормоқда.
Бу метеорологик шарми ёки бошқа нарсами, аниқ эмас, аммо Қўшма Штатлар бу объектни уриб туширади,
Шунингдек, АҚШ расмийлари ушбу ҳаво шари Хитойга тегишли эмас, деб ҳисоблаётгани, аммо ҳозиргача унинг келиб чиқишини аниқлашга уринаётгани хабар қилинган.
Эслатиб ўтамиз, февраль ойи бошида АҚШ ҳарбийлари жосуслик деб ҳисоблаган Хитой шарини уриб туширган эди.







