Ўзбекистоннинг АҚШдаги янги элчиси Байден билан учрашди
Элчи АҚШ раҳбарига ишонч ёрлиғини топширди.

Ўзбекистоннинг АҚШдаги янги Фавқулодда ва мухтор элчиси Фурқат Сидиқов мамлакат президенти Жо Байденга ишонч ёрлиқларини топширди. Бу ҳақда элчи ўзининг Тwиттер саҳифасида маълум қилган. Ўзбекистоннинг АҚШдаги янги Фавқулодда ва мухтор элчиси саҳифасига АҚШ президенти билан тушган суратини жойлаштирган ва қуйидагича изоҳ қолдирган:
“Президент Жо Байден билан учрашиш катта шараф ва имтиёз. Мен халқларимиз ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш, стратегик шериклигимизни янада мустаҳкамлашга интиламан”.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 3 март куни Олий Мажлис Сенати Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси лавозимига Фурқат Сидиқов номзодини маъқуллаган эди.







