АҚШнинг Украинага 300 миллион долларлик ҳарбий ёрдами
АҚШ илк бор Украинага "Hydra 70" қисқа масофали ракеталарини топширади.

Оқ уй Украинага янги 300 миллион долларлик ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилади.
Янги ёрдам пакетига 155 миллиметрли гаубица тўплари, HIMARS ва гаубица ўқ-дорилари, танкка қарши ракета ва миномётлар киради. АҚШ биринчи марта Украинага "Hydra 70" қисқа масофали ракеталарини топширади.
Қайд этилишича, ушбу ракеталар Украинага Россиянинг қуруқликдаги қўшинларини заифлаштиришга ёрдам беради. Ва Украинанинг қуруқликдаги қўшинларига ҳам қарши ҳужум вақтида ҳаводан ёрдам кўрсатиши мумкин.
"Hydra 70" — "General Dynamiss" томонидан ишлаб чиқарилган бошқарилмайдиган ракета. У душманнинг техникаси ва ишчи кучини йўқ қилиш учун мўлжалланган.







