Ўзбекистон

"Биз Ўзбекистон журналистлари меҳнатини нафақат бугун, балки ҳар куни қадрлаймиз"

АҚШ элчиси элчиси Жаҳон матбуот эркинлиги куни билан ўзбекистонлик ОАВ ходимларини табриклади.

"Биз Ўзбекистон журналистлари меҳнатини нафақат бугун, балки ҳар куни қадрлаймиз"

 

Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Жонатан Ҳеник 3 май – Жаҳон матбуот эркинлиги куни билан барча ўзбекистонлик оммавий ахборот воситалари ходимларини, журналист ва блогерларни табриклади.

 

“Жаҳон матбуот эркинлиги кунида биз бутун дунё бўйлаб ўз жамиятларида маърифат улашаётган, уларни хабардор қилиб, ўзаро муносабатга киришаётган журналистларнинг жасоратини шарафлаймиз. Эркин ва мустақил матбуот ватандошларга уларнинг турмушини шакллантирадиган воқеаларни тушунишга ёрдам беради ҳамда ғоялар ва фикрлар хилма-хиллигини тарғиб қилади. Бундай эркин ахборот алмашинуви ҳар бир демократик давлатнинг асосий бўлаги саналади”, — дейилади баёнотда.

 

Жонатан Ҳеник кўплаб журналистларнинг кўрсатаётган жасоратини ва ташаббусини алоҳида таъкидлаган.

 

“Бугунги кунда кўплаб журналистлар дунёда содир бўлаётган воқеаларни, жумладан, Россиянинг Украинага қарши босқинчилик урушини ва Афғонистондаги инсон ҳуқуқларининг бузилишини ёритиш учун ўз ҳаётларини хавф остига қўйишмоқда. Дарҳақиқат, бугунги кунда эркин ва мустақил оммавий ахборот воситаларининг фаолияти ҳар қачонгидан ҳам муҳимроқдир”.

 

Шунингдек, элчи АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси Ўзбекистонда медиа соҳасидаги ижобий силжишларни қўллаб-қувватлашда давом этишини қўшимча қилган.

 

“Ҳамкасбларим ва мен турли тренинглар ҳамда таълим олиш имкониятлари орқали қўллаб-қувватлаётганимиз ўзбекистонлик журналистлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари билан ҳамкорликни қадрлаймиз. Биз Ўзбекистон журналистлари меҳнатини нафақат бугун, балки ҳар куни шарафлашдан фахрланамиз”, — дейилади баёнотда.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.