Жаҳон

Бугун, 3-май — Туркийлар бирдамлиги куни

Турк файласуфи Ҳусейн Ниҳал Отсиз ҳақида биласизми?

Бугун, 3-май — Туркийлар бирдамлиги куни

 

Турк халқларини бирлаштиришни мақсад қилган сиёсий ва маданий оқим ҳисобланмиш – пантуркизм ғояларига содиқлар бу байрамни нишонлайди.

 

Ўзини туркий деб атовчи халқлар Осиё ва Шарқий Европада истиқомат қилади. Айни дамда туркий тилли мустақил мамлакатлар сафига Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон ва Ўзбекистонни қўшиш мумкин. Биламиз, пантуркизм ғоялари XIX асрнинг иккинчи ярмида шакллана бошлади, бунда асосан Усмонли империясидаги турклар билан бирлашишга интилган қрим турклари катта роль ўйнади. 1883 йилда Қрим турки Исмоил Гаспринский Россия ва Усмонли империя ҳудудларидаги барча туркий тилли халқлар ягона тил ва ягона ҳаракат атрофида бирлашиш мақсадида Қримда “Таржимон” газетасини таъсис қилди. 1911 йилда эса Юсуф Акшура ўғли Истанбулда “Турк юрти” деб номланган газета чиқара бошлади. 1913-1918 йилларда Туркия Россия билан уришаётгани боис Усмонли империя ҳукумати пантуркизм тарғиботини расман қўллаб-қувватлади.

 

XX аср бошларида эса пантуркизм ғоялари тарғиботчилари бошида турк ёзувчиси, шоир ва файласуф Ҳусейн Ниҳал Отсиз турди.

 

Отсиз ёшлигида ёзувчи ва шоир Сабаҳаддин Али билан дўстлашади. Аммо кейинчалик уларнинг йўли айро тушди. Отсиз турк миллатчилар сиёсатини қўллаб қувватлаган бўлса, Али бу сиёсатни танқид қилиб чиқди. 1944 йилда Отсиз Туркия бош вазири номига очиқ хат ёзиб, Алини мамлакат душмани дея таърифлайди.

 

Таълим вазирининг буйруғига биноан Отсизнинг бу мактуби судга юборилади. 1944 йилнинг 3 май куни Отсиз ва бошқа “Турончилик — Ирқчилик” иши (Irkçılık-Turancılık davası) бўйича суд мажлиси бўлиб ўтади. Ёшлар суд залида намойиш ўтказади. Улар Отсизни ҳимоя қилиб, коммунизмга қарши фикрларни кўтариб чиқадилар. Отсизнинг фикрича, коммунизм Туркия учун таҳдид бўлиб, ҳукумат унга қарши етарлича кураша олмай, балки ҳукумат таркибига коммунистлар киришига йўл қўйган.

 

Бир йил ўтиб ҳарбий қамоқхонада бўлган Отсиз ва унинг ҳаммаслаклари Туркизм куни сифатида исённинг бир йиллигини нишонлайдилар. Бугунги кунда Туркчилик куни – турк халқларининг бирдамлик кунига айланиб кетган.

 

Шарофиддин Тўлаганов

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Бугун, 3-май — Туркийлар бирдамлиги куни | Zamon.uz