Ўзбекистон

"Дарахтларга шикаст етказиб, нобуд қилиб бўлинганидан кейингина чора кўрилмоқда" — Танзила Нарбаева

Сенат раиси муҳокама қилинаётган Қонуннинг аҳамияти ҳақида гапирди.

"Дарахтларга шикаст етказиб, нобуд қилиб бўлинганидан кейингина чора кўрилмоқда" — Танзила Нарбаева

 

Сенат раиси муҳокама қилинаётган Қонуннинг аҳамияти ҳақида гапирди.

 

"Дарахтларни нобуд қилишнинг экологик, ижтимоий-иқтисодий жиддий оқибатлари хусусида бугун ортиқча изоҳга ҳожат йўқ.

Жамиятда бунга нисбатан муросасиз муносабат, яъни дарахт кесиш — жиноят, деган қараш шаклланди. Шу билан бирга, амалиётда ноқонуний дарахт кесиш ҳоллари тўлиқ барҳам топмаган бўлиб, мазкур жиноятнинг асосан оқибатлари билан курашилмоқда. Яъни дарахтларга шикаст етказиб, нобуд қилиб бўлинганидан кейингина чора кўрилмоқда. Бу ҳол айниқса қурилиш соҳасида кўп кузатилмоқда", — дейди Танзила Нарбаева. 

 

Таъкидланишича, муҳокама қилинаётган Қонун билан дарахтларни кесиш, шикастлантириш, йўқ қилинишига олиб келиши мумкин бўлган ёки олиб келган қурилиш лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаганлик учун жавобгарлик белгиланаётгани алоҳида аҳамиятга эга.

 

"Яъни, нафақат бундай ноқонуний ҳаракатларни бевосита амалга оширган шахсларни, балки биринчи навбатда, бунинг учун масъул бўлган мутасаддиларни ҳам тегишли жавобгарликка тортиш ҳақида сўз бормоқда.

Демак, эндиликда нафақат оқибатлар билан курашиш, балки сабаб ва асосларга йўл бермасликнинг аниқ ҳуқуқий асоси яратилмоқда", — дейди Сенат раиси.

Афғонистонда ер силкиниши: зилзила Ўзбекистон ҳудудларида сезилди

Афғонистонда ер силкиниши: зилзила Ўзбекистон ҳудудларида сезилди

Афғонистоннинг Бадахшон ҳудудида 5,4 магнитудали зилзила содир бўлди.

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик: Тошкентда сув таъминотида узилишлар бўлади

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик: Тошкентда сув таъминотида узилишлар бўлади

Бунга куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида сув тармоқларида олиб бориладиган режали таъмирлаш ишлари сабаб бўлади.

Ўзбекистонда яшаш ва овқатланиш: қайси ҳудудда қанча хизмат кўрсатилди?

Ўзбекистонда яшаш ва овқатланиш: қайси ҳудудда қанча хизмат кўрсатилди?

2026 йилнинг дастлабки саккиз ойида яшаш ва овқатланиш хизматлари ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 14,4 фоизга ўсди.

Президент V ёзги Параосиё ўйинлари ғолиблари ва иштирокчиларига табрик йўллади

Президент V ёзги Параосиё ўйинлари ғолиблари ва иштирокчиларига табрик йўллади

Шавкат Мирзиёев спортчиларнинг ота-оналари ва мураббийларига ҳам миннатдорлик билдирди.

Мақсадли қабул имтиҳонлари: талабгорлар учун рухсатномалар эълон қилинди

Мақсадли қабул имтиҳонлари: талабгорлар учун рухсатномалар эълон қилинди

Хорижий ва нодавлат ОТМларга мақсадли қабул учун ажратилган жами 1652 та квота доирасидаги тест синовлари 28 октябрь куни ўтказилади.

145 медаль, тарихий натижа: Ўзбекистон паралимпиячилари кучли учликда

145 медаль, тарихий натижа: Ўзбекистон паралимпиячилари кучли учликда

Бу делегация тарихидаги энг яхши натижа бўлди.

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эроннинг хориждаги элчихоналари Самарқанднинг тарихий-маданий меросини форс цивилизациясига боғловчи постлар эълон қилганди.

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев жиноятларнинг олдини олиш, кибержиноятчиликка қарши курашиш ва фуқароларнинг ички ишлар органларига ишончини мустаҳкамлаш устувор вазифалар эканини таъкидлади.