Меҳрибонлик уйи собиқ битирувчиларига Президент уй совға қилди
Ҳасан ва Ҳусан Муҳиддиновлар айни пайтда Тошкент техника университетида таҳсил олади.

Фарғона вилояти Ёзёвон туманидаги Янги Ўзбекистон массивида қуриб битказилган кўп қаватли янги уйнинг икки хонадони Меҳрибонлик уйи собиқ битирувчиларига давлатимиз раҳбарининг совғаси сифатида топширилди.
Меҳрибонлик уйи собиқ тарбияланувчилари, айни пайтда Тошкент техника университети битирувчи курс талабалари Ҳасан ва Ҳусан Муҳиддиновлар ҳам ушбу амалий ғамхўрлик натижасида ўз уйига эга бўлди. Давлатимиз раҳбари томонидан ажратилган маблағ ҳисобига харид қилинган ва расмийлаштирилган хонадонлар калитларини туман ҳокими Дилшод Жалилов эгизак ака-укаларга топширди.







