Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев Германия канцлери билан музокара ўтказди

Айни кунларда Президент расмий ташриф билан Германияда бўлиб турибди.

Шавкат Мирзиёев Германия канцлери билан музокара ўтказди

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Германияга ташрифи ушбу мамлакат Федерал Канцлери Олаф Шольц билан музокаралардан бошланди.

 

Учрашув аввалида давлатимиз раҳбари Германия Канцлерига самимий қабул учун миннатдорлик билдирди.

 

Ўзбекистон Германияни ўзининг ишончли ва стратегик ҳамкори сифатида қабул қилиши, мамлакатларимизни чуқур тарихий илдизлар боғлаб тургани қайд этилди. Кейинги йилларда икки томонлама муносабатлар барча йўналишларда жадал ривожланиб бормоқда.

 

 

Ўзаро товар айирбошлаш ва қўшма лойиҳалар сони икки баробар ортгани мамнуният билан таъкидланди. Германиядан Ўзбекистонга инвестициялар ҳажми 5,5 миллиард долларга етди, шундан 4 миллиард доллар охирги 6 йилда жалб қилинган.

 

Ташриф доирасида ўтган қўшма бизнес-форум юксак баҳоланди. Унинг якунида умумий қиймати 9 миллиард долларлик савдо, инвестициявий ва технологик лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан келишувларга эришилди.

 

«Яшил» энергетика, қазиб чиқариш, кимё, фармацевтика тармоқларида, транспорт инфратизулмасини ривожлантириш, қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш, инновация ва бошқа соҳалардаги кооперация лойиҳалари, шулар жумласидан.

 

Германия компанияларининг Ўзбекистондаги лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида «KfW», «Deutsche Bank» банклари ва Германия халқаро ҳамкорлик жамияти билан кенг кўламли шерикликни ривожлантиришга келишиб олинди.

 

 

Германия ҳукумати Ўзбекистоннинг ЖСТга қўшилишини ҳамда Европа Иттифоқи билан Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни имкон қадар тез имзолашини бундан буён ҳам қўллаб-қувватлашга тайёрлиги билдирилди.

 

Сиёсий мулоқотни давом эттириш муҳимлиги қайд этилди. Томонлар ташриф чоғида Кўп қиррали ҳамкорликни янада чуқурлаштириш тўғрисида Ҳукуматлараро декларация имзоланишини олқишладилар.

 

Олаф Шольц Ўзбекистоннинг Марказий Осиёда дўстлик ва ўзаро ишонч муҳитини яратиш, интеграцияни чуқурлаштириш бўйича янги минтақавий сиёсатини қўллаб-қувватлади.

 

«Германия — Марказий Осиё» форматида мулоқот майдонини ишга туширишга аҳдлашиб олинди.

 

 

Минтақада, шу жумладан Афғонистондаги вазиятни инобатга олган ҳолда хавфсизликни таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.

 

Ушбу мамлакат учун гуманитар лойиҳаларни давом эттириш, шу жумладан Термиздаги логистика мажмуаси ва Афғон ёшлари учун таълим маркази имкониятларидан фойдаланиш зарурлиги қайд этилди.

 

Транспорт ва логистикани ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Томонлар Марказий Осиёни Европа билан боғлайдиган самарали йўналишни шакллантиришга хизмат қилувчи Транскаспий йўлагини биргаликда ривожлантириш бўйича якдил фикр билдирди.

 

Маданий-гуманитар ҳамкорликнинг кун тартиби бой экани мамнуният билан қайд этилди. Германия томони шу кунларда Берлин шаҳрида Ўзбекистоннинг маданий меросига бағишлаб очилаётган ноёб кўргазмани юқори баҳолади.

 

Ўзбекистонда немис тилини ўрганишга қизиқиш ортиб бораётгани мамнуният билан таъкидланди. Германия ҳукумати мамлакатимиз ҳудудларида немис тилини ўқитишни кенгайтиришга техник кўмак кўрсатиши тўғрисида келишиб олинди.

 

 

Умуман, ташриф доирасида иқтисодиёт, савдо, молия, таълим, фан ва инновация соҳаларида 16 та ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар имзоланди.

 

Учрашув якунида давлатимиз раҳбари Германия Федерал Канцлери Олаф Шольцни ташриф билан Ўзбекистонга келишга таклиф этди.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Шавкат Мирзиёев Германия канцлери билан музокара ўтказди | Zamon.uz