Жаҳон

Очликдан ва оддий касалликлардан ўлаётган афғон болалари

Мамлакатда ҳар куни 167 нафар бола олдини олиш мумкин бўлган касалликлардан вафот этади.

Очликдан ва оддий касалликлардан ўлаётган афғон болалари

 

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ЮНИCЕФ болалар жамғармасига кўра, Афғонистонда ҳар куни 167 нафар бола олдини олиш мумкин бўлган касалликлардан вафот этади - булар оддий дори-дармонлар билан даволаш мумкин бўлган касалликлардир.

 

Болалар орасида касалликка чалиниш ҳолатларининг кўпайишига сабаб- тўйиб овқатланмаслик ҳамда санитария шароитларининг йўқлигидир. Шунингдек, тўйиб овқатланмаган заиф оналардан заиф болалар туғилмоқда.

 

Турли касалликларга қарши эмланиш имконининг йўқлиги учун ҳам болалар дарддан ҳимоя қилинмаган.  Афғонистондаги деярли барча касалхоналарда битта ҳам ишлайдиган сунъий нафас берувчи жиҳозлар йўқ. Оналар кислород найчаларини чақалоқларининг бурунлари яқинида ушлаб туришади, чунки уларнинг кичкина юзларига мос келадиган ниқоблар мавжуд эмас. Мамлакатдаги касалхоналар бемор болалар билан тўлган. Аксариятида бир ёки иккита ҳамшира камида 50-60 нафар болага қарайди.

 

Афғонистонда соғлиқни сақлаш тизими ҳеч қачон адекват бўлмаган ва уни деярли тўлиқ молиялаштирган чет эл пуллари 2021 йилнинг августида Толибон ҳокимиятни қўлга киритганида музлатилган. Энди Толибоннинг аёлларнинг ноҳукумат ташкилотларда ишлашини тақиқлаши гуманитар ташкилотларнинг фаолиятини қийинлаштирмоқда, бу эса янада кўпроқ болалар ва чақалоқларни хавф остига қўйишини англатади.

 

"Ускуналаримиз йўқ, ўқитилган ходимлар, айниқса, аёл ҳамширалар етишмайди. Биз биринчи навбатда қайси болани текшириб кўришимиз кераклигини билмаймиз. Чунки оғир аҳволда бўлган жуда кўп болалар бор. Гўдакларнинг ўлимини кўришдан бошқа чорамиз йўқ", - дейди шифокор Нигарга Султоний.

 

Икки яшар Гулбадан юрак нуқсони билан туғилган, бу касаллик артериоз йўлларининг очиқ канали деб аталади. Шифокорлар буни даволаш қийин эмаслигини айтишди. Аммо касалхона жарроҳлик амалиётини ўтказиш учун жиҳозланмаган. Беморга керакли дори-дармонлар ҳам йўқ. Боланинг оиласи молиявий ёрдам олиш учун нодавлат ташкилотга мурожаат қилишди. Уларнинг маълумотлари рўйхатга олинган, аммо ўшандан бери ҳеч қандай жавоб йўқ.

 

2021 йилгача халқаро ҳамжамият томонидан 20 йил давомида миллиардлаб доллар маблағ тўпланган бўлса-да, Афғонистонда соғлиқни сақлаш тизими нега тез қулаб тушаётгани жиддий саволлар туғдиради. Пулни халқаро миқёсда тан олинмаган Толибон ҳукуматига тўғридан-тўғри бериш мумкин эмаслиги сабабли, гуманитар идоралар пулни тиббиёт ходимларининг маошлари ҳамда дори-дармонга йўналтира олмаяпти. Энди шундоқ ҳам самарасиз бўлган маблағ хавф остида бўлиши мумкин. Ёрдам агентликлари донорлари маблағ миқдорини қисқартириши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда, чунки Толибоннинг аёлларга қўйган чекловлари, жумладан, афғон аёлларининг БМТ ва нодавлат ташкилотларда ишлашини тақиқлаши халқаро қонунларни бузади.

 

Ҳозиргача БМТ Афғонистон бўйича мурожаатининг атиги 5 фоизи молиялаштирилган. Афғонистоннинг Ғор вилоятидаги касалхона яқинида қабристон бор, ундаги янги қабрларнинг камида ярми болаларга тегишли.Аммо қабрлар кимга тегишли эканлигини аниқлашнинг иложи йўқ, лекин катта қабрларни кичик қабрлардан фарқлаш осон. Яқин атрофдаги уйда яшовчиларнинг айтишича, бугунги кунда кўмилаётганларнинг аксарияти болалардир. Қанча болалар ўлаётганини ҳисоблашнинг иложи йўқ, аммо инқироз кўлами ҳақида ҳамма жойда далиллар мавжуд.

custom img

“Биз қарамликдан халос бўлишимиз керак” — Нетаняху

Бош вазир Исроил ўзининг мустақил қурол ишлаб чиқариш тизимини яратиши кераклигини таъкидлади.

custom img

АҚШ Эрон нефтига нисбатан санкцияларни 60 кунга бекор қилди

АҚШ молия вазири Скотт Бессент Теҳрон Ҳормуз бўғозида эркин транзитни таъминлашга ваъда берганини билдирди.

custom img

Энди фирибгарлик ва талон-торож учун зарар қопланмаса, шартли озодлик қўлланилмайди

Ўзбекистонда коррупцияга оид жиноятларнинг аниқ рўйхати тасдиқланди.

custom img

АҚШ Миллий разведка тизимида оммавий ишдан бўшатишлар бошланди

Оқ уй мазкур қарор Доналд Трампнинг давлат идораларини оптималлаштириш сиёсати билан боғлиқлигини билдирди.

custom img

Россияда депутат болаларни 5-синфдан ҳарбий тайёргарликка жалб этишни таклиф этди

У мамлакат НАТО билан эҳтимолий қарама-қаршиликка ҳозирданоқ тайёрланиши кераклигини таъкидлаган.

custom img

Францияда жазирама оқибатида 18 киши ҳалок бўлди

Мамлакатнинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати 40 даражадан ошди.

custom img

Конгода номаълум касалликдан 14 киши вафот этди

Касаллик аломатлари пайдо бўлгач, ўлим 24 соат ичида қайд этилмоқда.

custom img

Эрон ва АҚШ музокараларидан сўнг тўртта ишчи гуруҳ тузилди

Тузилган гуруҳлар санкцияларни бекор қилиш, ядровий келишувлар, иқтисодий тикланиш ҳамда келишувлар ижросини мониторинг қилиш йўналишларини қамраб олади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"