Тошкентда атир сотувчи аёллар одамларни заҳарлаяптими?
Пойтахт ИИББ тармоқда тарқалган хабарларга муносабат билдирди.

Ижтимоий тармоқларда Тошкентда атир сотувчи аёллар юрганлиги, улар сотаётган атирни ҳидлаган шахс вафот этаётганлиги ҳақида аудиохабар тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Ҳолат юзасидан шаҳар ИИББ ахборот хизмати муносабат билдирди.
Маълум қилишича, мазкур хабар ҳақиқатга мутлақо зид бўлиб, бу каби ҳолатлар Тошкент шаҳрида қайд этилмаган, шу мазмундаги ёлғон хабарлар бир неча йиллардан бери ижтимоий тармоқларда айланиб юрган.
Шаҳар ИИББ фуқаролардан асосланмаган ва тасдиқланмаган хабарларга ишонмасликни ҳамда тарқатмасликни сўраган.








