"Водийда АЁҚШларга чеклов киритилмаган"
Бу ҳақда Андижон вилоят ҳокимлиги хабар берди.

Ижтимоий тармоқларда «Шўртан газ кимё мажмуаси»да таъмирлаш ишлари бошланиши муносабати билан босимнинг маълум муддатга пасайиши тўғрисида хабарлар тарқалмоқда.
Ҳозирда Андижон вилоятида шохобчаларнинг фаолиятини чеклаш бўйича ҳеч қандай жараён олиб борилмаяпти. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.
«Шу билан биргаликда навбатсиз ёқилғи қуйишга ҳар қандай шароитлар мавжуд эканини эслатиб ўтамиз. Газ босими пасайиши мумкин бўлган ҳолатда расмий ахборот тақдим этамиз», дейилади ҳокимлик хабарида.







