Андижондаги цехда ёнғин чиқди
Оқибатда бинодаги хомашёларга зарар етган.

Бугун, 5 май куни Андижон шаҳридаги чиқиндини қайта ишловчи цехда ёнғин чиқди. Ҳолат юзасидан вилоят ФВБ маълумот берди.
Қайд этилишича, соат 19:11 да Андижон шаҳрининг “Жумабозор” МФЙ ҳудудидаги “Мустақиллик” кўчасида жойлашган МЧЖга қарашли чиқинди-лата маҳсулотларни қайта ишлаш цехида ёнғин юз берган. Оқибатда бинонинг тахминан 100 квадрат метр майдонида хомашёлар ёнган.
Воқеа жойига соат 19:23 да етиб борилиб, ёнғинг 19:26 да ўраб олинган ва 19:40 да ўчирилган. Ҳозирда ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда.
Ёнғин оқибатида тан жарохати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.








