«Кўзмунчоқ» раҳбари «кўзмунчоғи» сабаб ишдан олинди
Тошкент шаҳар Чилонзор туманидаги боғча раҳбари хизмат вазифасидан озод қилинганлиги ҳақида Мактабгача va мактаб таълими вазирлиги хабар берди.

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманидаги болалар боғчасида тўрт нафар қизчага тегажоғлик қилингани, бунда боғча директорининг 15 ёшли ўғли айбланаётгани тўғрисида хабар берилганди. Мактабгача va мактаб таълими вазирлигининг маълум қилишича, боғча директори билан меҳнат шартномаси бекор қилинган.
“Чилонзор туманидаги 230-мактабгача таълим ташкилоти директори боғча ҳудудига бегона шахсни киришига йўл қўйиб бергани, тарбияланувчи болалар ҳаётини хавф остига қўйгани, ички меҳнат тартиб-қоидаларини бузгани va ўз хизмат вазифасига масъулиясизлик билан ёндашгани сабабли у билан тузилган меҳнат шартномаси Меҳнат кодексининг 161-моддаси иккинчи қисми 5-бандига асосан бекор қилинди”, — дейилади хабарда.
Айни дамда ҳолат yuzasidan Жиноят кодексининг 25-моддаси (жиноятга тайёргарлик кўриш va жиноят содир этишга суиқасд қилиш) орқали 119-моддаси (жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Пойтахт ИИББ мазкур ҳолат назоратга олингани va текширув якуни bo‘yicha қонуний қарор қабул қилинишини билдирган. Бош прокуратура ҳам мазкур воқеа yuzasidan муносабат билдириб, ҳолат назоратга олинганини, натижалари ҳақида қўшимча axborot берилишини маълум қилди.







