Россия Қора денгизда ракеталари сонини оширди
Бу фаоллик Кремлга қилинган ҳужум билан боғлиқми?

Россия армияси Қора денгизда жанговар навбатчилик қилаётган кемалар сонини оширди.
Қайд этилишича, гуруҳ 11 та кемага, шу жумладан, тўртта ер усти ракета ташувчисига кўпайтирилган. Калибрли ракеталар сони эса 32 тага етди.
Ҳарбийлар ҳаво ҳужуми сигналларини эътиборсиз қолдирмасликка чақирилган. Айрим таҳлилчилар Россиянинг бу ҳаракатини Кремлга қилинган дронлар ҳужуми билан боғлашмоқда.







