АҚШдаги савдо марказида отишма содир бўлди
Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар бор.

АҚШнинг Техас штати Даллас шаҳридаги савдо марказида отишма содир бўлди.
Полиция кўплаб қурбонлар ҳақида хабар берди, улар орасида болалар ҳам бор. 5 ёшдан 61 ёшгача бўлган тўққиз нафар ярадор касалхонага ётқизилган.
Чақирув бўйича етиб келган ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари отишма содир этган шахсни йўқ қилган. Ҳозирда ҳужум сабаблари ўрганилмоқда.








