Ўзбекистон

Кўриш қобилияти пасайиши остеохондроз аломатими?

Мутахассис бу бўйича маълумот берди.

Кўриш қобилияти пасайиши остеохондроз аломатими?

 

Ақлий меҳнат билан шуғулланадиган ва узоқ вақт бир жойда ўтириб ишлайдиган аксарият кишиларнинг умуртқа поғонаси ва бўйин соҳасида кучли оғриқлар пайдо бўлади. Хўш, бу қайси касаллик аломати? Унинг олдини олиш учун нималарга эътибор бериш лозим?

 

Шифокор Раъно Носированинг маълумот беришича, йиллар ўтгани сари инсон умуртқа поғонасининг ҳаракатчанлиги ҳамда қайишқоқлиги камайиб боради. Одам кам ҳаракат қилганда статик юк ортиб, умуртқа поғонасини тутиб турувчи мушаклар тонуси сусаяди. Оқибатда улар орасидаги дискларнинг озиқланиши бузилади. Бу эса остеохондроз пайдо бўлганидан дарак.

 

Касаллик, асосан, бўйин, кўкрак, бел ва думғаза суякларида кузатилади. Унинг икки хил кўриниши бўлиб, бирламчи остеохондроз кўпроқ ёши катта инсонларда учрайди. Хасталик пайти дискларда дегенератив ўзгаришлар содир бўлиб, бунда диск суюқлиги ва озуқаси камаяди.

 

Иккиламчи остеохондрозга турли юқумли касалликлар, умуртқа поғонасидаги шикастланишлар ва ҳаддан ташқари жисмоний зўриқиш ҳолатлари сабаб бўлиши мумкин. Шунингдек, жисмоний машқлар ва спорт билан шуғулланмайдиган инсонлар ҳам остеохондрозга мойил.

 

Касаллик асосан оғриқлар билан намёон бўлади. Бўйин умуртқаси остеохондрозида бармоқларда уюшиш, кўриш қобилиятининг пасайиши, бош айланиши, бўйин, бош ва қўлларда оғриқ ҳамда қулоқларда шовқин кузатилади.

 

Кўкрак қафаси остеохондрозида бемор қийин нафас олиш, бел оғриғи, кўкрак қафасида ёниш ёки сиқилиш ҳиссидан азият чекади. Белда учрайдиган бундай хасталикда эса оёқлар ва пастки бел оғриб, бармоқлар уюшади.

 

Касалликка тўғри ташхис қўйиш учун албатта шифокор кўригидан ўтиш лозим. Остеохондрознинг олдини олиш ва ундан халос бўлиш учун бадантарбия машғулотларини канда қилмаслик, сувда сузиш, камҳаракатлилик ва бир жойда узоқ ҳаракатсиз ўтиришдан сақланиш керак.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Кўриш қобилияти пасайиши остеохондроз аломатими? | Zamon.uz