Самарқанд аэропортида самолётларни қабул қилиш чекланди
Шунингдек, айрим рейслар парвози кечиктирилган.

Самарқанд халқаро аэропортида самолётларни қабул қилиш ва жўнатиш бўйича чеклов киритилди. Бу ҳақда “Uzbekistan airports” хабар бермоқда.
Қайд этилишича, ноқулай об-ҳаво шароити ва кучли дўлга қарши тадбирлар муносабати билан маҳаллий вақт билан соат 10:45 дан 18:45 гача ҳаво кемаларини қабул қилиш ҳамда жўнатиш бўйича чекловлар жорий этилган.
Silk Avia авиакомпаниясининг Тошкент–Самарқанд–Урганч йўналиши бўйича US105 рейси учиши бир неча соатга кечиктирилган — жадвалга кўра, учиш соат 12:00 га белгиланган эди.
“Кечиктирилган рейслар йўловчилари Тошкент, Самарқанд ва Урганч аэропортлари терминалларига жойлаштирилиб, овқат билан таъминланмоқда”, — дейилади хабарда.








