Тошкентда йўловчи автобус ЙТҲга учради
ЙҲХБ ҳодиса тафсилотларини маълум қилди.

Бугун, 7 май куни Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида йўловчи ташувчи автобус ва Cobalt иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабар бермоқда.
Ҳодиса соат 13:50 ларда Олмазор тумани Келес йўли–Сағбон кўчалари кесишган чорраҳада юз берган. Унда 1985 йилда туғилган Б.С. бошқарувидаги Saz Le-60 русумли автобус ҳамда 1974 йилда туғилган Z.Z. бошқарувидаги Cobalt ўзаро тўқнашган.
ЙТҲ оқибатида ҳайдовчилар тан жароҳати олган. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.








