Ўзбекистон

11 йилда иши тикланган майор, муаммоси ҳал бўлган тадбиркор, ижтимоий ҳимояга муҳтожларни қўллаган ҳоким

Республика ишчи гуруҳининг оммавий қабули бўлиб ўтди.

11 йилда иши тикланган майор, муаммоси ҳал бўлган тадбиркор, ижтимоий ҳимояга муҳтожларни қўллаган ҳоким

 

Давлатимиз раҳбари топшириғи асосида тузилган Республика ишчи гуруҳининг Тошкент вилоятидаги фаолияти катта масштабдаги оммавий қабул билан бошланди. Бўканинг Бўстон маҳалласидаги очиқ-жонли мулоқотлар майдонида Президент Халқ қабулхоналари, Олий суд, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, қўмиталар ва Тошкент вилояти секторлари раҳбарлари ҳар бир ариза-шикоятни синчиклаб кўриб чиқди.

 

Ўтказилган оммавий сайёр қабулда Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ, Қуйи Чирчиқ, Паркент, Олмалиқ, Пискент, Бекобод, Оққўрғон, Қибрай, Зангиота, Чиноз, Оҳангарон туманлари ва Нурафшон, Чирчиқ, Ангрен, Оҳангарон, Бекобод шаҳарларидан фуқароларнинг мурожаатлари қабул қилинди.

 

Мурожаатларнинг 52,2 фоизи суд, прокуратура ва ички ишлар фаолиятига оид масалаларни ташкил қилди.

 

Олий суд раиси Б.Исламов томонидан 122 та мурожаатлар қабул қилиниб, 87 таси жойида ижобий ҳал қилинган 76 та мурожаат бўйича ўрганиш талаб этилганлиги сабабли назоратга олинди.

 

Бош прокурор Н.Йўлдошев ва Бош прокурор ўринбосари С.Артикова томонидан 160 нафар фуқаро қабул қилиниб, 47 та масала ижобий ҳал этилди, 113 та мурожаат бўйича ўрганиш талаб этилганлиги сабабли назоратга олинди.

 

Ички ишлар вазири П.Бобожонов ва ИИВ ўринбосари Я.Абдулхаков томонидан 102 нафар фуқаро қабул қилиниб, 47 таси ижобий ҳал этилди, 54 та мурожаат бўйича ўрганиш талаб этилганлиги сабабли назоратга олинди.

 

Вилоят ҳокими З.Мирзаев томонидан 307 нафар фуқаролардан мурожаат қабул қилинган. Шундан 50 таси моддий ёрдам, 54 таси уй-жой билан таъминлаш, 15 таси кадастр масаласи, 29 таси тиббиёт, 11 таси иш билан таъминлаш, 10 таси кредит ва 138 таси бошқа масалалардан иборат.

 

Ушбу мурожаатларнинг 93 таси ижобий ҳал этилган, 214 та мурожаат бўйича ўрганиш талаб этилганлиги сабабли назоратга олинди.

 

Мисол учун, бекободлик Сафарой Бердиева маҳалласидаги юз нафар хотин-қизни кооперацияга бириктириб, кийимлар тайёрлар экан. Тадбиркор аёл Бош прокуратура масъулларига 2-сектор ёрдами учун раҳмат айтаркан, маҳсулотлар реализациясида амалий ёрдам сўради. Мурожаатдан сўнг кооперация учун тез орада бозордан жой ажратиладиган бўлди.

 

Бир соҳага мансуб уч авлод мутахассисларининг бир мулоқот майдонида жамланиши бу каби қабулларнинг ўзига хос “бренд”ига айланяпти. Мурожаатларни бирга тинглаш, масалаларга бирга ечим топиш замирида бобомерос кенгаш институтининг янгича маъно-мазмуни бўй кўрсатади.

 

Ички ишлар вазирлиги масъуллари билан мулоқотлардан сўнг 6 нафар собиқ ички ишлар ходимларининг тизимга ишга тиклангани ҳам инсон қадрини юксалтириш бугун мамлакатимиз давлат органларининг конституциявий бурчи ва устувор вазифасига айланаётганини яна бир бор намоён қилди. Жиззахлик Шароф Бердиевнинг ҳаётида ҳам бугун адолат ғалаба қилди. Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг 2022 йил 7 июндаги ҳал қилув қарори ва Ички ишлар вазирлиги хулосаси асосида майор Бердиев 11 йил деганда яна ўз соҳасига, ўз вазифасига қайтяпти.

 

Бўкалик Рустам Шодиев мурожаати асосида эса “Дўстлик” маҳалласидаги серқатнов кўчада пиёдалар ўтиш йўлаги бунёд этилди.

 

Мурожаатлар асосида Тошкент вилояти ҳокимлиги маҳаллий бюджетидан бўкалик оғир ижтимоий аҳволдаги оилалар муаммоларини ҳал қилиш учун 721 миллион сўм маблағ ажратилди. Умуман, мазкур оммавий қабулда 735 та масаланинг 242 таси жойида ҳал этилиб, 227 нафар мурожаатчига ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтириш берилган бўлса, 266 та мурожаат назоратга олинди.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"