Меҳнат муносабатларига оид халқаро Женева Конвенцияси ратификация қилинди
Президент бу бўйича қонунни имзоланди.

Халқаро меҳнат ташкилотининг ходимларни иш жойидаги ҳавонинг ифлосланиши, шовқин ва тебранишлар туфайли юзага келадиган касбий хавф-хатардан ҳимоя қилиш тўғрисидаги 148-сонли Женева Конвенцияси (Женева, 1977 йил 20 июнь) ратификация қилинди. Бу бўйича қонун Президент Шавкат Мирзиёев томонидан 2023 йил 6 май куни имзоланган.
Конвенциянинг ратификация қилиниши ходимлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг қўшимча кафолатларини яратиш имконини бериши ва меҳнатни муҳофаза қилиш миллий тизимини янада такомиллаштиришга ёрдам беради.
Маълумот учун: Конвенциянинг асосий мақсади миллий қонунчилик ёки меъёрий ҳужжатлар орқали иш жойидаги ҳавонинг ифлосланиши, шовқин ва тебранишлар туфайли касбий хавф-хатарларнинг олдини олиш ва чеклашга қаратилган чора-тадбирларни белгилашдан иборат.







